{{ message }}

Бэйл Хитойга кетаман, деяпти

Мадриднинг "Реал" клуби ҳамда Уэльс терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Испания гранди таркибидан кетиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

"Тўғрисини айтсам, келажагим ҳақида бирон нарса дея олмайман. Ҳали батафсил ўйлаб кўрмадим. Аммо, агар Хитойдан яхши таклиф олсам, албатта уни кўриб чиқаман.

Хитойга қачон борсам, мени одамлари қувонч билан кутиб олади. Улар мен ва жамоамни кузатиб боришяпти", - дейди Goal нашри Бэйл сўзларини келтириб.

Манба: www.championat.com
Киритиш