{{ message }}

Таиланд – Словакия. Шкртел бошига тўп тегиши натижасида ҳушини йўқотди (Видео)

Словакия терма жамоаси ҳимоячиси Мартин Шкртел Таиландга қарши кечган ўртоқлик ўйини (3:2) пайтида ҳушини йўқотди.

Учрашувнинг 28-дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда Шкртелнинг бошига зарб билан йўлланган тўп тегди, бунинг натижасида ҳимоячи ҳушсиз ҳолда майдонга қулади. Жамоадошлари тезда вазиятга баҳо берган ҳолда унга биринчи ёрдамни кўрсатдилар. Кейинчалик Шкртел ўйинни давом эттирган.

33 ёшли футболчи«Ливерпуль»даги фаолияти билан кўпчиликка яхши таниш, айни дамда словакиялик ўйинчи «Фенербахче»да тўп сурмоқда.

Манба: www.championat.com
Киритиш