{{ message }}

Эдегор: «Реал»га ўтганимдан афсусланмайман, бу дунёнинг энг кучли клуби

«Херенвен» клубида ижара асосида ҳаракат қилаётган «Реал» ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор келажаги борасидаги саволларга жавоб берди.

«Мавсумни кўтаринки кайфиятда тугатишни истайман, ёзда эса мавсумолди тайёргарликларида қатнашиш учун «Реал»га қайтаман. У ерда нима бўлишини кўрамиз. Ҳали ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.

Яна ижарада тўп суриш? Балки шундай ҳам бўлиши мумкин, аммо ҳозир бу ҳақда гапиришнинг мавриди эмас. Мен учун асосийси – ўйин амалиёти, шу сабаб мунтазам ўйнай оладиган жамоа сафига йўл олмоқчиман.

«Реал»га ўтганимдан афсусланмайман. Мен бу қарорга келар эканман, сабрли бўлишим кераклигини билардим, ахир «Реал» – дунёнинг энг кучли клуби», — дейди Эдегор.

Ушбу мавсум 19 ёшли норвегиялик футболчи Голландия чемпионатида 23 ўйинда қатнашиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Манба: www.as.com
Киритиш