{{ message }}

Станислав Черчесов: Аршавиндек футболчилар бизга етишмаяпти

Россия терма жамоаси бош мураббий Станислав Черчесов ҳужумчи Андрей Аршавинни мамлакат бош жамоаси сафига қайтариш ҳақида гапириб ўтди.

"Келинг осонроқ ишларни қилайлик - терма жамоа сафида кўп йиллар давомида тўп сурган футболчиларни ҳурмат қилайлик. Андрей Аршавинга келсак: у ўз жамоасида ёмон ўйнамаяпти.

Лекин, бизда ёш жамоа бор, футболчилар буни тўғри тушунишсин. Биз ўз йўлимиздан кетяпмиз. Агар Аршавин 10 йилга ёшариб қолганда, жон деб уни жалб қилган бўлардик", - дейди Черчесов.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар