{{ message }}

«Милан» Гаттузо билан амалдаги шартномани узайтириш борасида келишиб олди

«Милан» клуби раҳбарияти ва жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо амалдаги шартномани узайтириш борасида ўзаро келишувга эришдилар.

Football Italia нашрининг хабар қилишича, 40 ёшли мутахассис миланликлар билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 2 млн евро маош олади. Бундан ташқари бонус пуллари ҳам назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо ноябрда Винченцо Монтелланинг истеъфосидан сўнг «Милан» бошқарувини ўз қўлига олганди. Унинг бошчилигидаги жамоа А Серияда декабрдан буён мағлубият нималигини билмай келади.

 

Киритиш

Ўхшаш хабарлар