{{ message }}

Аллегри «Олтин курси» совринига лойиқ кўрилди

«Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри ўтган мавсум якунларига кўра «Олтин курси» совринига лойиқ кўрилди. Мутахассис ушбу совринни учинчи бор қўлга киритди.

«Олтин курси» – Италиянинг йил мобайнидаги энг яхши мураббийига топшириладиган соврин. Унинг ғолиби мураббийлар ўртасида овоз бериш натижасига кўра аниқланади. 2015/16 мавсумда ушбу совринни «Наполи» устози Маурицио Сарри қўлга киритган эди.

Ўтган мавсум Аллегри бошчилигидаги туринликлар клуби А Серияда чемпионликни қўлга киритди, шунингдек ЕЧЛда финалга қадар етиб борди.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар