{{ message }}

Умтити «Барселона»ни тарк этиши мумкин

«Барселона» Умтити билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Каталонияликлар раҳбарияти франциялик футболчининг молиявий талаблари жуда юқори деб ҳисоблашмоқда, бу ҳақида Sport.es нашри хабар бермоқда.

Умтити жамоадошлари Луис Суарес ва Андрес Иньеста билан бир хил миқдорда маош олиш истагида, бироқ клуб вакиллари футболчининг бундай ойликка мос эмас деб ҳисоблашмоқда.

Ҳимоячи хизматлари билан «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам қизиқмоқда. Жамоа бош мураббий Жозе Моуринью трансфер борасида шахсан футболчига қўнғироқ қилган.

Умтитининг «Барселона» клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган бўлиб, товон пули миқдори 60 миллион еврони ташкил қилади.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар