{{ message }}

«Атлетико» ва «Барселона» клублари ўзаро «олийжаноб» келишувга эришди

Испаниянинг «Атлетико» ва «Барселона» клублари, ҳужумчи Антуан Гризманн келажаги борасида ўзаро олийжаноб келишувга эришди деб хабар бермоқда AS нашри.

Манбанинг таъкидлашича, «Атлетико» клуби ҳужумчини жамоа таркибида олиб қолмоқчи ва франциялик футболчи билан янги шартнома борасида музокара давом эттирмоқда. «Барселона» томони ўйинчи билан «Атлетико» орасидаги музокарага аралашмайди, аммо Гризманнинг ўзи янги шартнома имзолашдан бош тортса мадридликлар зудлик билан «Барселона» вакилларига хабар бериши лозим.

Шу тариқа, каталонияликлар футболчини ўзига оғдиришда устунликка эга бўлишади.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар