{{ message }}

China Cup. Уругвай финалда Уэльсни мағлуб этди, Хитой эса Чехияга йирик ҳисобда ютқазиб қўйди

China Cup мусобақасидан ўрин олган Уэльс ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги финал учрашви ўз ниҳоясига етди.

Хитойда бўлиб ўтган баҳсда уругвайликлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол иккинчи бўлим дебютида урилди, гол муаллифи – Эдинсон Кавани.

Учинчи ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда Хитой термаси Чехия билан кураш олиб борди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради.

Меҳмонларнинг голларига Томаш Калас, Патрик Шик, Михаил Крменчик ва Павел Кадержабек каби футболчилар муаллифлик қилишди. Хитойликларнинг ягона жавоб тўпини Фан Сяодун киритди.

China Cup

Уэльс – Уругвай - 0:1 (0:0, 0:1)

Гол: 0:1 – 49 Кавани. 

Уэльс: Хеннесси, Уильямс, Честер (Локьер, 75), Дэйвис (Хеджес, 89), Гантер (Мэттьюз, 79), Кинг, Аллен, Бэйл, Уилсон (Эванс, 72), Жон (Робертс, 59), Воукс (Бодин, 67).

Уругвай: Муслера, Варела, Годин, Хименес (Коатес, 8), Лаксальт, Бентанкур (Г.Сильва, 78), Нандес (Стуани, 85), Весино, Родригес (Торрейра, 70), Луис Суарес, Кавани (Гомес, 90+3).

Огоҳлантиришлар: Дэйвис, 28. 

 

Хитой – Чехия – 1:4 (1:0, 0:4)

Голлар: 1:0 – 5 Фань Сяодун, 1:1 – 58 Кадержабек, 1:2 – 59 Крменчик, 1:3 – 62 Шик, 1:4 – 78 Калас.

Чехия: Вацлик (Коубек, 46), Сухи, Гебреселассие (Кадержабек, 46), Калас, Новак, Дарида, Копиц, Травник (Соучек, 79), Масопуст (Шик, 46), Барак, Тецл (Крменчик, 46).

 

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар