{{ message }}

Ўзбекистон U-23 – Кения U-23 1:0

Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кения олимпия термасига қарши баҳс олиб боради.

Иккинчи баҳсда Ўзбекистон ОТЖ кичик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

90+8' - Ўйин тугади. Ҳисоб 1:0

90+7' - Достон Турсунов сўнгги дақиқада боши билан дарвозани ишғол қилди ва ўйин тақдирини ҳал қилган голни урди.

90+7' -ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!!!!

90' - Ўйинга 7 дақиқа вақт қўшиб берилди

87' - Остон Уруновда гол киритиш учун қулай вазият юзага келганди. Аммо у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди

86' - Ҳамюртларимз рақибни босимда ушлаб туришибди

80' - Ўйинда тўхталиш: кенияликлар дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

78' - Сидоровда яна яхши имконият юзага келди, бироқ яқин масофадан бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

78' - Муҳидинов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди, Сидоровнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди

"Истиқлол" стадионидаги ўйинга 17 139 нафар мухлис ташриф буюрди

75' - Рақиблар таркибида ўзгариш: Одненйи Жафари ўрнини Огачи Жеймс эгаллади

70' - Таркибимизда бир йўла 3та ўзгариш: Бобур Абдухолиқов, Азиз Турғунбоев ва Аббос Отахонов ўрнига Андрей Сидоров, Сухроб Нуруллоев ва Шароф Муҳиддинов майдонга тушди.

68' - Исроиловга сариқ карточка кўрсатилди

62' - Бизда иккита ўзгариш: Давронов ўрнига Умид Эргашев, Тўхтасинов ўрнига Остон Ўрунов тушди

62' - Зарбаааааа! Ғанижоновнинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан бартараф этди

58' - Вууууууҳҳҳҳҳ!!! Рақиблар икки бор дарвозамиз тўсинини нишонга олишди

57' - Кенияда огоҳлантириш: Омвенда Тимати Балтон қарши ҳужумни тўхтатиб қолганлиги сабаб огоҳлантирилди

55' - Қулай нуқтадан жарима зарбаси йўлланди, бироқ самарасиз

52' - Устунлик буткул Ўзбекистон футболчилари тарафида

48' - Кенжабоев чап қанотда фаоллик кўрсатди, бироқ унинг ҳаракатлари қўполлик билан тўхтатиб қолинди

46' - Ўринбоев ўрнига Ислом Кенжабоев тушди

Иккинчи бўлим бошланди

45+4' - Биринчи бўлим якунланди. Ҳисоб 0:0

45+3' - Тайм сўнггида мезбонлар жарима зарбасини ижро этишди: Турғунбоевнинг зарбаси ноаниқ

45+2' - Вууууҳҳҳҳ! Абдужамол Исроиловнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди

45' - Биринчи бўлимга 2-дақиқа вақт қўшиб берилди

44' - Кения қарши ҳужум уюштирди. Бироқ ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди

40' - Рақиблардан ҳужум: Жафарининг зарбаси ноаниқ

33' - Мезбонлар қулай имкониятни қўлдан чиқардилар: Турғунбоев дарвозага зарба йўллади, аммо ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди

32' - Кения дарвозабони Тимоти Одхиамбога ўйин вақтини чўзгани учун сариқ карточка кўрсатилди

31' - Рақиб дарвозаси олдида кетма-кет хавфли вазиятлар яратилди, бироқ уларни муваффақиятли якунлай олмадик

27' - Ғаниевнинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ чиқди

24' - Жамоамиз дарвозабони хатога йўл қўйди, бироқ рақиб ҳужумчиси тўпни тепишда хавфли ҳаракат қилгани сабаб ўйин тўхтатилди

22' - Кениялик дарвозабоннинг олдинга чиқиб кетганидан фойдаланган Ўринбоев бўш дарвозага узоқдан зарба йўллади: бироз ноаниқ

20' - Рақибларда огоҳлантириш: Йида Свенга сариқ карточка кўрсатилди

18' - Иккала томон ҳам бир-бирини аямай ҳаракат қилмоқда, ўйин кескинлашмоқда

14' - Бобур Абдухолиқов яна қулай вазиятга чиқиб борди, бироқ офсайд.

10' - Бобур Абдухолиқов дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борганди. Аммо рақиб дарвозабони тўпни узоқлаштириб юборди

5' - Ўйин ҳамюртларимизнинг кетма-кет ҳужумлари билан бошланди

1' - Ўйин бошланди

 

Ўроқлик урашуви

Ўзбекистон ОТЖ – Кения ОТЖ 1:0 (0:0, 1:0)

Ўзбекистон ОТЖ: Раҳим Давронов (Умид Эргашев 62), Достон Турсунов, Ислом Қобилов, Ҳожиакбар Алижонов, Аббос Отахонов (Шароф Муҳитдинов 70), Азизғон Ғаниев, Абдужамол Исроилов, Азиз Турғунбоев (Суҳроб Нуруллоев 70), Нурилло Тўхтасинов (Остон Ўрунов 62), Бобур Абдухолиқов (Андрей Сидоров 70), Забиҳилло Ўринбоев (Ислом Кенжабоев 46).

Захира: Дилшод Ҳамроев, Ойбек Рустамов, Аваз Маматхўжаев, Азиз Омонов, Ҳусниддин Ғофуров, Муҳаммаданас Ҳасанов.

Кения ОТЖ: Ожванг Тимоти, Майк Эванс Кибваге, Омвенга Тимати Балтон, Окуму Йозеф Стенли, Амаи Атариза, Йида Свен, Иброҳим Шамби Рамазони, Одненйи Жафари (Огачи Жеймс 75), Касути Клифф Коробои, Огинга Берард Очиенг, Мутамба Пистоне Вунйоли.

Захира: Жоб Очиенг, Осок Тедди, Сиражи Муҳаммад, Абдала Аҳмад, Окот Даниэль,Кипкируи Николас, Одхиамбо Криспинус, Жума Анри, Кимечва Брайн, Дэвид Овино.

Огоҳлантиришлар: Свен (20), Тимоти (32), Балтон (57), Исроилов (68).

 

Фото манбаси: uza.uz

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар