{{ message }}

Стоунз: Мен жуда ҳам оғир вазиятга тушиб қолдим

АПЛнинг қиммат ҳимоячиларидан бири «Манчестер Сити» футболчиси Жон Стоунз ўзининг жамоадаги ўрни ҳақида фикр билдириб ўтди.

Ушбу мавсум Стоунз Англия чемпионатида 16 та ўйинда иштирок этди. Сўнгги кунларда футболчи асосий таркибдаги ўринини йўқотиб қўйди ва заҳира ўриндиғида қолиб кетмоқда.

«Мен жуда ҳам оғир вазиятга тушиб қолдим. Ҳар бир футболчи ўйнагиси келади. Ҳозирда мен ўз ўрним учун кураш олиб бормоқдаман. Очиғини айтганда, бу менинг қўлимдан келадиган ягона иш. Ўз имкониятимни кутишим ва унумли фойдаланишим лозим», - дейди Стоунз.

Манба: www.football.ua
Киритиш

Ўхшаш хабарлар