{{ message }}

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Марокашга қарши ўйнайди

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Марокашга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Ўйин Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади. Соат 23:55да бошланадиган баҳс "Спорт ТВ" орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни терма жамоамиз Африканинг бошқа бир терма жамоаси - Сенегалга қарши баҳс ўтказган ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этганди.

Маълумот учун, Марокаш ва Сенегал терма жамоалари шу йил Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этадилар.

Марокаш терма жамоаси мундиалда Испания, Португалия ва Эрон жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган. Сенегалга эса гуруҳ босқичида Колумбия, Польша ва Япония терма жамоалари рақиблик қилади.

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар