{{ message }}

Тухель «Арсенал» клубидан кўра «Бавария»ни афзал кўрди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ бош мураббийи Томас Тухель ўз фаолиятини Германияда давом эттирмоқчи. 44 ёшли мутахассис «Арсенал» клубидан кўра, «Бавария»ни бошқаришни афзал кўрмоқда.

Sky Sports нашрининг тарқатган хабарига кўра, Тухель ва Лондон клуби ўртасида ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаган. Мураббий мавсум якунида кетиши мумкин бўлган Антонио Конте ўрнига «Челси» жамоасини бошқаришга рози бўлиши мумкин.

Икки ҳафта муқаддам Тухель ҳозирда Марк Хьюз мураббий бўлган «Саутгемптон» клуби билан музокара олиб боришни рад қилди.

Агарда Тухель «Бавария» клуби билан келишувга эриша олмаган тақдирда, Англиянинг бошқа топ-клублари таклифини кўриб чиқишга тайёр бўлади.

Манба: www.goal.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар