{{ message }}

«Реал» – «Ювентус»: Ўйин бошланмасдан аввал рекорд ўрнатилди

Европа чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган “Реал” – “Ювентус” учрашувига чиқарилган чипталар рекорд даражада тезкорлик билан сотилиб тугатилди. Бу ҳақда Испаниянинг “Marca” нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 11 апрель куни Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади.

Маълумотларга кўра, чипталар онлайн-сотувга душанба куни соат 10:00 да чиқарилган бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб барча чипталар ўз эгасини топишга улгурган.

80 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган “Сантьяго Бернабеу” стадионида меҳмонларнинг 4 мингга яқин мухлислари жамоаларини қўллаб туришлари кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, дастлабки ўйин 3 апрель куни Туринда бўлиб ўтади.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар