{{ message }}

Ўзбекистон МТЖ Марокашга қарши кўк рангли либосда тўп суради

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Касабланка шаҳрида Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугунги учрашувда ҳам вакилларимиз худди Сенегалга қарши ўйиндаги каби кўк рангли либосда тўп суришади. Майдон эгалари Марокаш терма жамоаси эса оқ рангли футболкаларда ҳаракат қилишади.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади. “Спорт ТВ” мазкур ўйинни жонли эфирда намойиш қилиши режалаштирилган.

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар