{{ message }}

Бускетс «Рома» жамоасига қарши ўйнаши мумкин

«Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жароҳатидан тез суръатларда тикланаётгани айтилмоқда. Sports.es нашрининг тарқатган хабарига кўра, футболчи Европа чемпионлар лигаси 1/4 финал «Рома» (4 апрель) клубига қарши илк ўйинда иштирок этиши кутилмоқда.

Футболчининг ўзи 31-мартда бўлиб ўтадиган Испания чемпионатининг 30-тур «Севилья» жамоасига қарши ўйинда иштирок этмоқчи. Мураббийлар штаби футболчининг учрашувда иштироки ҳақида ўша куни қарор қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, Бускетс ЕЧЛ 1/8 финал Лондоннинг «Челси» клубига қарши ўйинда жароҳат олган эди.

Манба: www.football.ua
Киритиш

Ўхшаш хабарлар