{{ message }}

Янги мавсумдан УЕФА асосий клуб мусобақаларида 4-алмаштиришни жорий қилди

Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси 2018/19 мавсумдан бошлаб мураббийлар 4 тадан футболчи алмаштириши мумкин бўлади.

УЕФА расмий сайти тарқатган маълумотга кўра, Европа футбол қўмитаси кенгаши еврокубоклардаги ўзгаришларни тасдиқлади ва 2018/19 мавсумдан бошлаб амал қилишни бошлайди. Эндиликда плей-офф баҳсларининг қўшимча вақтларида 4-футболчи алмаштиришни амалга ошириши мумкин бўлади.

Ушбу янгилик яқин 3 йил давомида амал қилади.

Шу билан бирга эндиликда жамоалар қишки трансфер оралиғида еврокубоклар учун янги уч нафар футболчини таркибга қўшиши мумкин бўлади. Финал ўйинлари учун жамоалар 18 нафар футболчи ўрнига 23 та ўйинчини жалб қилиши рухсат берилди.

Манба: www.football.ua
Киритиш

Ўхшаш хабарлар