{{ message }}

Месси: Дибала билан бирга ҳаракат қилишимиз қийин бўлмоқда

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ўз жамоадоши Пауло Дибаланинг биргаликда ўйин давомида қийинчилик бўлмоқда, деган гапларини тасдиқлади.

«Мен Паулонинг ушбу гаплари ҳақида суҳбатлашдим. Барчаси – ҳақиқат. У «Ювентус» клубида мен «Барселона»да ўйнаганим каби ўйнайди. Биз битта ҳудуд томон ҳаракат қиламиз.

Терма жамоа таркибида бирга майдонга тушганимизда, у кўпроқ чап томонга интилиши лозим эди. Шунга кўникиб қолган шекилли. Бизнинг бирга ўйнашимиз осон бўлгани йўқ, чунки мен чап қанот томонга камроқ ҳаракат қиламан.

Биз ўнг тарафда ўйнасак, марказ томон силжишимиз мумкин бўлади ва бутун майдон кафтдек кўринади», - дейди Месси.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар