{{ message }}

Испания йирик ҳисобда Аргентинадан устун келди, Искодан хет-трик

Испания терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Аргентина футболчиларини таслим этишди. Учрашув Мадрид шаҳрида бўлиб ўтди ва майдон эгаларанинг 6:1 ҳисобидаги устунлиги билан якун топди.

Учрашувнинг 12 дақиқасида Диего Коста ҳисобни очди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб эса Иско ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Меҳмонлар томонидан киритилган ягона голни Николас Отаменди 39 дақиқада киритди.

Иккинчи бўлим бошида Иско дубль қайд этди. Тьяго Алькантара эса йирик ҳисобни таъминлади. 73 дақиқада Яго Аспас испанларнинг бешинчи голига муаллифлик қилган бўлса, якуний нуқтани яна ўша Иско қўйди 6:1.

Ўртоқлик учрашуви

Испания – Аргентина 6:1 (2:1, 4:0)

Голлар:  1:0 – 12 Диего Коста, 2:0 – 27 Иско, 2:1 – 39 Отаменди, 3:1 – 52 Иско, 4:1 –55 Алькантара, 5:1 – 73 Аспас, 6:1 – 74 Иско.

Испания – Де Хеа, Пике (Аспиликуэта, 72), Альба (Алонсо, 79), Карвахаль, Рамос, Иньеста (Сауль, 56), Коке, Асенсио, Алькантара (Парехо, 82), Иско(Васкес, 76), Диего Коста (Аспас, 46).

Аргентина – Ромеро (Кабальеро, 22), Рохо, Отаменди, Тальяфико, Маскерано (Павон, 56), Меса, Бустос (Меркадо, 62), Банега (Перес, 62), Биглия, Ло Чельсо (Акунья, 84), Игуаин (Мартинес, 59).

Огоҳлантиришлар:  Тальяфико (68), Иско (68), Меса (81), Рохо (87), Павон (89), Рамос (89).

Манба: www,uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар