{{ message }}

Бразилия терма жамоаси Берлинда Германияни мағлуб этди

Бразилия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Германия футболчиларини мағлубиятга учратди. Учрашув Берлин шаҳридаги «Олимпиаштадион»да бўлиб ўтди ва 0:1 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувнинг 37 дақиқасида Виллиан қанотда узатиб берган тўпни Габриел Жезус қийинчилик билан дарвоза томон йўллади ва ҳисобни очди. «Бундестим» биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилди аммо, Аллисон дарвозаси олдида ҳавфли вазият ярата олмади.

Иккинчи бўлим ҳам шу тариқа давом этди учрашувда ҳисоб ўзгармади 0:1

Ўртоқлик учрашуви

Германия – Бразилия 0:1

Гол:  0:1 – 37 Габриэл Жезус.

Германия – Трапп, Рюдигер, Боатенг (Зюле, 68), Платтенхардт, Киммих, Гюндоган (Вернер, 81), Кроос, Горетцка (Брандт, 61), Дракслер, Сане (Штиндль, 61), Гомес (Вагнер, 62).

Бразилия –  Алиссон, Тиаго Силва, Марсело, Дани Алвес, Миранда, Паулиньо, Каземиро, Виллиан, Фернандиньо, Коутиньо (Дуглас Коста, 73), Габриэл Жезус.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар