{{ message }}

Толибжон Қосимов: «Шўртан» Суперлигага чиқиш учун кураш олиб боради

Про-лига 2018 баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Ғузорнинг «Шўртан» клуби илк турни ўз уйида «Хоразм» футболчиларини қабул қилади.

Маросимдан сўнг «Шўртан» клуби матбуот котиби Толибжон Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Про-лига бугун янги тартибда ўтади деб эълон қилишди, энди бу нарса биз учун ҳам янгилик бўлди. Чемпионат давомида кўрамиз қандай натижа берар экан.

Бевосита қуръага тўхталадиган бўлсак, мусобақани илк турини ўз майдонимизда бошлашимиз яхши бўлди. Чунки ғузорлик мухлислар анчадан буён катта футболни соғинишган. «Хоразм» клубини ҳурмат қилган ҳолатда футболчиларимиз жиддий тайёргарлик кўришади ва дастлабки ўйингача тажрибали мураббий Асрор Алиқулов бошчилигидаги мураббийлар штаби йигитларни тайёр ҳолатга келтиради.

Мақсадимиз Про-лига баҳсларида муносиб иштирок этиш ва олдимизга қўйилган мақсад биринчи ўриндан тортиб суперлига йўлланмаси бериладиган ўринларни эгаллаш».

Тақвимнинг жуда ҳам тиғизлиги борасидаги саволга Толибжон Қосимов шундай берди:

«Футбол ўз номи билан футбол яъни бу ерда ғалабаларга интилиш, мағлубиятлар ҳам бўлади ва булардан ҳам тўғри ҳулоса чиқариш лозим. Бутун жаҳон футбол тизимларида ҳам кузатиш мумкинки, футбол ҳеч қачон битта шаҳарда бўлмайди. Про-лига баҳслари ҳам уй-меҳмон тизими қўлланилди ва бу нарсага барча кўникиши лозим. Ҳозир бўлмаса, унда қачон? Футболчилар ўйиндан ўйинга тикланишида клуб бош мураббийи шифокорлар биргаликда ҳаракат қилишади. Буларнинг барчасини амалга ошириш учун «Шўртан» жамоасида инфратузилма яхши йўлга қўйилган. Стадионимиз ва қолган барча керакли нарсалар битта мажмуада жамланган», - дейди «Шўртан» клуби матбуот котиби.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар