{{ message }}

Месси испанияликларнинг 6-тўпидан кейин трибунани тарк этди

Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания терма жамоасининг аргентиналиклар киритган 6-голдан сўнг трибунани тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, Месси учрашувдан олдин кичик жароҳат олган ва Испанияга қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этмади. Мураббийлар штаби ҳужумчининг соғлиғи билан таваккал қилмади ва етакчисига дам олиш имкониятини берди.

Аргентина терма жамоасининг Испаниядан қабул қилган йирик мағлубияти ўз антирекордини такрорлади.

1958 йили Аргентина 6:1 ҳисобида Чехословакияга, 2009 йили эса – Боливия термасига мағлуб бўлишган.

Манба: www.uff.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар