{{ message }}

«Реал» ёзда уч футболчисидан воз кечади

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ёзда жамоани қайта қуришни режалаштирмоқда. “AS” нашрининг хабарига кўра, кетиши мумкин бўлганлар рўйхатида Гарет Бэйл, Матео Ковачич ва Иско каби футболчилар бор.

Манбанинг айтишича, Испания терма жамоаси футболчиси Иско Англияга кетади. Унга Манчестернинг икки гранд жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Унинг нархи 80 миллион еврони ташкил этамоқда.

Шунингдек, “МЮ” Гарет Бэйлни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Аммо “Реал” Бэйлнинг трансфер нархини 100 миллион евродан камайтирмаслигини таъкидлаган. “Юнайтед” бундай суммани ўзининг бирор етакчисини сотмасдан тўлай олмаслиги кутилмоқда.

Матео Ковачич эса Италияга қайтиб, ўзининг қадрдон жамоаси “Интер”да фаолиятини давом эттиришни истамоқда.

Манба: www.as.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар