{{ message }}

Волейбол. Ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида иккинчи тур якунланди

Навоийда волейбол бўйича 1999-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон еттинчи чемпионатининг иккинчи тур баҳслари ниҳоясига етди.

Саккизта жамоа иштирок этаётган мусобақада иккинчи тур якунларига кўра Навоий жамоаси 32 очко тўплаб пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи поғонада 29 очко жамғарган Фарғона вилояти жамоаси кетмоқда. Учинчи ўриндаги Андижон вилояти спортчилари ҳисобида 25 очко мавжуд. Тўртинчи поғонада жойлашган қорақалпоғистонлик волейболчилар ҳам 25 очко тўплаганлар.

Энди 5-9 май кунлари Фарғона вилоятида якуний учинчи тур беллашувлари ташкил қилинади. Айнан ўша кунлари 1999-2001 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги еттинчи Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари маълум бўлади.

Шу ёш тоифасида қизлар ўртасидаги беллашувлар эса 2-7 апрель кунлари Жиззах вилоятида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Самарқандда катталар ўртасидаги Ўзбекистон олий лигаси XXVI миллий чемпионатида учинчи тур баҳсларига старт берилганди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси
матбуот хизмати

Манба: olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар