{{ message }}

Иско 15 йиллик кўрсаткични янгилади

Испания терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Аргентинани (6:1) йирик ҳисобда доғда қолдирди.

Ушбу баҳсда «қизил фурия» ярим ҳимоячиси Иско хет-трик қайд этишга эришди. Шу тариқа, 25 ёшли футболчи ўз фаолиятида илк бор бир ўйинда учта гол уришга муваффақ бўлди.

Шунингдек, у Испания термаси таркибида хет-трик қайд этган «Реал»нинг 2003 йилдан кейинги илк аъзосига айланди. Бундан 15 йил олдин Фернандо Морьентес ушбу натижани қайд этганди.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар