{{ message }}

Бразилия 13 йил деганда Германияни мағлуб этди ва «немис машинаси»нинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди

Бразилия терма жамоаси Германияни ўртоқлик ўйинида мағлуб этди.

Бу беш карра жаҳон чемпионларининг 2005 йилдан сўнг бундестим устидан қозонган илк ғалабалари бўлди. Ўшанда Бразилия Конфедерациялар кубогида немислардан (3:2) устун келганди.

Шундан сўнг жамоалар икки бор тўқнаш келишган ва иккисида ҳам Германия ғалаба қозонганди: 2011 йилдаги ўртоқлик ўйинида (3:2) ва ЖЧ-2018 ярим финалида (7:1).

Шунингдек, ушбу баҳсда Германиянинг 22 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди. Сўнгги бор Йоахим Лёв шогирдлари Евро-2016 ярим финалида Францияга (0:2) ютқазиб қўйгандилар.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар