{{ message }}

Италия терма жамоаси антирекорд ўрнатди

Италия терма жамоаси тарихий антирекордини янгилади.

Италияликлар Англияга қарши кечган баҳснинг 88-дақиқасига келибгина гол уришга эришдилар ва 376-дақиқа давом этган голсиз серияларига нуқта қўйдилар.

«Скуадра адзурра»нинг бундан олдинги энг узоқ вақт давом этган голсиз серияси 360 дақиқани ташкил этганди.

Италия сўнгги бор ўтган йилнинг октябрида ЖЧ-2018 саралаши доирасида Албания (1:0) дарвозасини ишғол қилганди.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар