{{ message }}

Сампаоли: Испания термаси Аргентинага тарсаки туширди

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Испанияга қарши ўйиндаги (1:6) йирик мағлубиядан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бундай натижа учун биз жавобгармиз ва бу ҳолат жаҳон чемпионатида юз бермаслиги керак. Испания юзимизга тарсаки солгандек бўлди.

Ҳозир эмоцияларни бир четга суриб қўйишимиз керак. Биз испанлардан бундай кучли ўйин кутмагандик.

Иккинчи бўлимда улар тезкор голлар киритишди ва натижага эришишди. Мақсадимиз ҳимоя ва тўпни назорат қилиш эди, бироқ бизга баланс етишмади», — дейди Сампаоли.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар