{{ message }}

«Лацио» фирибгарлар тузоғига тушди ва 2 млн евро йўқотди

«Лацио» клуби Стефан де Врейнинг трансфери учун «Фейеноорд»га бериши керак бўлган 2 миллион евродан айрилиб қолди.

Il Tempo нашрининг хабар қилишича, римликлар клуби фирибгар хакерлар қурбонига айланган. «Лацио» вакиллари клуб электрон почтасига келган сохта хатдаги  ҳисоб рақамига пул ўтказиб берганлар

У хатда «Фейеноорд» клубининг рамзи бўлган ва де Врейнинг трансфери учун «Лацио»дан 2 млн евро сўралган. Италянлар уни обдон текшириб чиқмай, пулни ўтказиб юборганлар. Кейинроқ голланд клуби пулни олмагани маълум бўлди.

Полиция ушбу воқеа юзасидан тергов ўтказмоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар