{{ message }}

Қашқадарёда «ЎФА кубоги» мусобақаси бошланди

Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш борасидаги меморандум доирасида юртимиздаги Олий таълим муассасалари ўртасида футбол бўйича “Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Кубоги” мусобақалари давом этмоқда.

ЎФАнинг тасдиқланган режасига асосан Қашқадарё вилоятида Республика биринчилигининг вилоят босқичи бошланди.

Қайд этилган натижалар:

ҚМИИ – ҚДУ 0:2

ҚДУ – ТАТУ 3:0

ТАТУ – ҚМИИ 3:0

Мазкур мусобақани ўтказишдан асосий мақсад ёшларни маънавий бой ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш, ёшларни соғломлаштириш учун футбол ўйинларига жалб этишдан иборат эканлигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

«ЎФА Кубоги» мусобақаси 3 босқичда ўтказилиб, якунда ғолиб аниқланади ва мусобақа ташкилотчилари томонидан тақдирланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар