{{ message }}

«Манчестер Юнайтед» Видаль учун қанча маблағ ажратгани маълум бўлди

«Манчестер Юнайтед» клуби мюнхеннинг «Бавария» ярим ҳимоячиси Артуро Видальни ёзги трансфер оралиғида ўз сафига қўшиб олиш истагида.

Sport Bild нашрининг тарқатган хабарига кўра, чилилик футболчининг трансфери билан шахсан манкунианликлар бош мураббий Жозе Моуринью қизиқмоқда. Англия клубининг ёзги трансферлар оралиғида амалга оширадиган таклифи 48 миллион еврони ташкил қилиши кутилмоқда. Видальнинг ўзига эса йилига 14,4 миллион евро маош таклиф қилинади.

Ушбу мавсум 30 ёшли ярим ҳимоячи Германия чемпионатида 22 та учрашувда майдонга тушиб 6 та тўп киритди.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар