{{ message }}

Тевес қамоқхонада футбол ўйнаб жароҳат олди

«Бока Хуниорс» клуби ҳужумчиси Карлос Тевес 2010 йилдан буён қамоқхонада ўтирган акаси билан футбол ўйнаганида жароҳат олди, деб хабар бермоқда Clarin нашри.

Тевеснинг акаси таклифи билан ўйинга ташриф буюрган футболчи пайларидан жароҳат олиб таҳминан бир ой майдонга туша олмайди.

33 ёшли футболчи ушбу мавсум «Бока Хуниорс» клуби сафида 7 та учрашувда иштирок этди. Ушбу ўйинларда Тевес 3 та гол ва 2 та голли узатма амалга оширди. Тевес 2018 йили январь ойида Аргентинага қайтиб келди. Бундан олдин ҳам ҳужумчи «Бока Хуниорс» сафида 2001 йилдан 2005 йилгача тўп сурган.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар