{{ message }}

Моуринью Погбани бошқа клубга сотиб юбормасликка қарор қилди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуринью кейинги мавсумда Поль Погбага ишонч билдирмоқда.

Сўнгги ойларда португалиялик мутахассис билан франциялик футболчининг муносабатлари кескин ёмонлашди. Моуринью Погбанинг ҳимояда ишламаётганидан норози, Поль эса ўз навбатида мураббий берган топшириқ бўйича ҳаракат қилаётган чизиғидан хафа бўлмоқда.

Воқеалар ривожи шу тарзда давом этса, Погба ёзда «Манчестер Юнайтед» клубини тарк этади, бироқ Yahoo Sport UK нашри бунинг аксини таъкидламоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Моуринью футболчининг 2018/19 мавсумда жамоа ўйинига кўникиб кетишига умид қилмоқда ва жамоага ёрдам беради. Шунинг учун ҳам Жозе Погбанинг «Юнайтед»дан трансферини таъқиқлаш истагида.

Ушбу мавсум Англия чемпионатида Погба 19 та ўйинида иштирок этган, уларда футболчи 3 та тўп киритиб, 10 та голли узатмаларни амалга оширган.

Манба: www.football.ua
Киритиш

Ўхшаш хабарлар