{{ message }}

«Барселона»нинг учта футболчиси терма жамоа йиғинидан жароҳат билан қайтди

«Барселона» клуби ҳимоячиси Лука Динь жароҳат сабаб Франция терма жамоаси йиғинини эрта тарк этган ва каталонияликлар тасарруфига қайтган.

Динь Колумбияга (2:3) қарши кечган ўртоқлик учрашувида қатнашган, бироқ Россияга қарши ўйинни ўтказиб юборган эди.

«Барселона» матбуот хизматининг хабар қилишича, франциялик футболчи тиббий кўрикдан ўтган ва унинг сонида жароҳат борлиги тасдиқланган. Тикланиш учун уч ҳафтага яқин вақт кетиши айтилмоқда.

24 ёшли футболчидан ташқари «Барселона»нинг яна икки етакчиси жамоа сафига жароҳат билан қайтган.

Лео Месси кичик шикастланиш сабаб терма жамоанинг иккала ўйинини ўтказиб юборган бўлса. Марк Андре тер Стеген тиззасидаги жароҳат сабаб Бразилияга қарши ўйинда қатнаша олмади.

Ушбу икки футболчи пайшанба куни тиббий кўрикдан ўтадилар.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар