{{ message }}

Вальверде: Пикега нисбатан ҳуштакбозликни эшитмадим. Телевизорни овозсиз кўраман

«Барселона» клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания терма жамоаси ҳимоячиси ва шогирди Жерар Пикенинг мухлислар томонидан ҳуштакбозлик қилингани ҳақида гапириб ўтди.

Футболчининг Каталония ҳақидаги қарашлари туфайли баъзи испан мухлислари уни ёқтиришмайди.

«Менинг бу ҳақида айтадиган гапим йўқ. Мен ҳеч нарсани эшитмадим, чунки телевизорни овозсиз томоша қиламан. Аммо Жерар буни табиий қабул қилишини биламан», - дейди Вальверде.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар