{{ message }}

Андрей Канчельскис: Манчестернинг қайси клубига ўтганимни билмаганман

«Манчестер Юнайтед» клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Андрей Канчельскис ўзининг 1991 йилдаги трансфери борасида гапириб берди.

«Манчестердаги айнан қайси клуб сафига ўтганим ҳақида хабарим ҳам йўқ эди. Англия учиб кетаётиб агентимдан сўраганимда шунчаки Манчестерга деган. Ҳеч ким бу ҳақида гапириб ҳам бермаган. Мен айнан қайси клубга деб сўраганимда, билмаслигини таъкидлади.

Учиб келдик ва бизни «Олд Траффорд» стадионига олиб келишди. Фақатгина шунда «МЮ» клуби сафига ўтганимни англаганман», - дейди собиқ футболчи.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар