{{ message }}

«Атлетико» клуби «Реал» ва «Барселона» қизиқиш билдираётган футболчисининг товон пулини кўтариб қўймоқчи

«Атлетико» клуби раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Люка Эрнандесга янги шартнома таклиф қилмоқчи.

Мадридликлар 22 ёшли футболчи билан музокараларни бошлаб юборганлар. «Атлетико»нинг асосий мақсади Франция терма жамоаси вакилининг товон пулини кўтариб қўйишдир. Айни дамда Эрнандеснинг товон пули 55 млн еврони ташкил қилади.

Люканинг «Атлетико» билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар мўлжалланган.

Ушбу футболчига «Реал» ва «Барселона» клубларидан қизиқиш бор. Эслатиб ўтамиз, Люканинг укаси Тео Эрнандес «Қироллик клуби» сафида ҳаракат қилади.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар