{{ message }}

«Бавария» Тухелни олиб келиш фикридан қайтди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ бош мураббийи Томас Тухель «Бавария» бошқарувига келмайди, дея хабар қилмоқда немис ОАВ.

Хабар қилинишича, мюнхенликлар шорт-листидан Маурисио Почеттино («Тоттенхэм»), Люсьен Фавр («Ницца») ва Антонио Конте («Челси») каби мураббийилар жой олган. Шунингдек, улар сафига яқинда «Айнтрахт» устози Нико Ковач ва «РБ Лейпциг» бош мурббийи Ральф Хазенхюттлар қўшилган.

Аввалроқ, Тухель «Арсенал» бош мураббийлигига тайинланиши мумкинлиги айтилганди, кеча эса «Атлетик» Бильбао ҳам немис мутахассисига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар чиққан.

Киритиш

Ўхшаш хабарлар