{{ message }}

Неймарнинг қачон сафга қайтиши маълум

Теглар:

Бразилия матбуоти «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг қачон сафга қайтиши ҳақида хабар тарқатди.

Айни дамда ҳужумчи Бразилияда тикланиш жараёнини ўтамоқда, парижликлар спорт директори эса унинг отаси билан доимий алоқада бўлиб, Неймарнинг тиббий хулосалари билан ҳар куни танишиб бормоқда.

Хабар қилинишича, бразилиялик ўйинчи апрел сўнггида Парижга қайтади ва жамоасининг ўйинларида қатнашишга тайёр бўлади. У 8 май кунидаги Франция Кубоги финалида қатнаша олиши тахмин қилинмоқда.

Демак, Неймар ЖЧ-2018 стартига қадар ўз формасини тиклаб олишга улгуради.

Манба: www.soccer.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар