{{ message }}

Клюйверт: Роналдуга ҳавас қиламан, аммо «Барселона»да ўйнашни хоҳлайман

«Аякс» ҳужумчиси Жастин Клюйверт «Реал» етакчиси Криштиану Роналдунинг ўйинига ҳавас қилишини айтиб ўтди.

«Мен Роналдуга нафақат маҳорат томонидан балки бошқа жиҳатларда ҳам ўхшашга ҳаракат қиламан. Менга унинг унинг турмуш тарзи, овқатланиш тартиби ва мунтазам машғулотлар билан банд бўлиши ёқади. У мен учун ҳақиқатда намунавий футболчи.

Аммо мен «Барселона»да ўйнашни хоҳлайман ва кейинги етти йил ичида у ерга ўтиш ниятидаман. Ҳозирча ўз кучимни Англияда синаб кўришим мумкин. Менга АПЛ ёқади, у ерда ўйнаб кўришни истайман», – дейди Клюйверт.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар