{{ message }}

Гвардиола «Манчестер Сити»га Искони олиб келмоқчи

«Манчестер Сити» клуби «Реал» ярим ҳимоячиси Искони ўз сафида кўрмоқчи.

El Chiringuito нашрининг хабар қилишича, инглиз клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола 25 ёшли футболчи билан бу борада сухбат қурган.

Таъкидланишича, Гвардиола Искога «шаҳарликлар» таркибида мунтазам ўйин амалиёти ва жамоанинг етакчиларидан бирига айлантиришни ваъда қилган.

Иско ушбу ҳафта «Реал» асосий таркибидаги ўринини йўқотиб қўйганидан ҳавотирда эмаслигини маълум қилганди.

Манба: www.championat.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар