{{ message }}

Саудия Арабистони термаси ҳужумчиси «Манчестер Юнайтед»га йўл олади

Саудия Арабистони терма жамоаси ва «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Муҳаммад ас-Саҳлави «Манчестер Юнайтед» клубида машғулот ўташ имкониятига эга бўлди.

Ислом бирдамлиги спорт федерацияси президенти Турки ал-Шайхнинг маълум қилишича, ҳужумчининг инглиз клуби сафида шуғулланиш дастури уч ҳафтага мўлжалланган.

31 ёшли футболчи Саудия Арабистонининг асосий футболчиларидан бири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу мамлакатнинг олтита вакили ЖЧ-2018 финал босқичига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Испания чемпионатларига жўнатилганди.

Манба: www.thesun.co.uk
Киритиш

Ўхшаш хабарлар