{{ message }}

Ёш қиличбозларимиз Италиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этадилар

1-9 апрель кунлари Италиянинг Верона шаҳрида қиличбозлик бўйича кадетлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик ёш қиличбозлар ҳам қатнашадилар. Мазкур мусобақа жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини аниқлашдан ташқари, Аргентинада ўтказиладиган III ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма бериши билан ҳам аҳамиятлидир. 

Ўзбекистон терма жамоаси баҳсларда қуйидаги таркибда иштирок этади:

Шамшир: 

Файзулла Алимов

Рапира: 

Умида Илёсова

 

Қилич:

Шерзод Мамутов

Жалолиддин Душамбоев

Пазилбек Генжебаев

Зайнаб Дайибекова

Айсулу Уснатдинова

Севинч Исмоилова

Мураббий: Нурали Носиров

Манба: www.olympic.uz
Киритиш

Ўхшаш хабарлар