{{ message }}

«Сўғдиёна» – «Қизилқум» учрашувини салкам ўн минг мухлис стадиондан кузатди

Жиззахда Суперлиганинг 4-тур доирасида бўлиб ўтган “Сўғдиёна” ва “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги учрашувни 11 минг томошабинга мўлжалланган стадионда ўн мингга яқин (9380) мухлис бевосита стадионнинг ўзида томоша қилди.

Уч тур якунига кўра мухлисларнинг ташрифи тахлил қилинганида аввалги турларга нисбатан стадионга келувчиларнинг сони ортгани маълум бўлган эди. Мана, 4-турнинг дастлабки туриданоқ аввалги турга нисбатан янада кўпроқ мухлис келди.

“Сўғдиёна” 2-турда ўз уйида “Нефтчи” жамоасини қабул қилганида, чемпионатнинг очилиш маросими ва албатта, кўнгилочар дастурлар ҳам тайёрланган ўйинга 8512 нафар томошабин ташриф буюрган эди. Ўша ўйинда майдон эгалари дуранг натижа қайд этганди.

Ўтган турда сафарда тўп сурган жиззахликлар “Бухоро”га йирик ҳисобда мағлубиятга учраганди. Мана шу омиллар ҳам жиззахлик футболсеварларнинг райини қайтармади, аксинча, севимли жамоасини ҳар қандай шароитда ҳам қўллаб-қувватлашга ундади.

Биргина “Сўғдиёна” мисолида ўзбекистонлик футбол ишқибозларининг футболга қизиқиши чинакамига ортганига, мухлислар стадионга шунчаки вақт ўтказиш эмас, футболдан завқ-шавқ олишга келишаётганини мисоллар билан исботласа бўлади.

Энг эътиборлиси, стадионга оилавий келиш ҳам тобора урфга айланаётганлигини бир қатор учрашувларда гувоҳи бўлиш мумкин.

Манба: www.the-uff.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар