{{ message }}

Британия футболида 80 йилдан буён кузатилмаган воқеа содир бўлди

Аввалроқ, ФИФА ЖЧ-2018 мусобақасида ишловчи ҳакамлар рўйхатини эълон қилганлиги ҳақида хабар қилгандик.

Ушбу рўйхатдан Англия, Шотландия, Уэълс ва Шимолий Ирландиянинг бирорта ҳаками ўрин олмаган. Шу тариқа, 1938 йилги мундиалдан сўнг илк бор ЖЧ британиялик ҳакамларсиз ўтадиган бўлди.

Даъвогарлар рўйхатида Марк Клаттенбург бор эди. Аммо 2017 йилда у АПЛ ўйинларида ишлашни тўхтатди ва Саудия Арабистонига йўл олганди.

Англия футбол ассоциацияси уни бошқа номзод билан алмаштирмоқчи бўлди. Бироқ ФИФА ушбу сўровни рад этди.

Манба: www.theguardian.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар