{{ message }}

«Тоттенхэм» 100 млн еврога футболчи сотиб олиши мумкин

«Спортинг» клуби ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ёзда лиссабонликлар сафини тарк этиши мумкин.

Португалия терма жамоаси футболчисига «Тоттенхэм» клубидан қизиқиш бор.

Футболчининг «Спортинг» билан шартномасига кўра товон пули 100 млн еврони ташкил қилади. Жамоа уни ушбу миқдордан камига қўйиб юбориши мумкин, бироқ ушбу ёзда эмас. Агар лондонликлар бунга рози бўлишни истамасалар у ҳолда 100 млн санаб беришларига тўғри келади.

Фернандешнинг «Спортинг» билан келишуви 2021/22 мавсум сўнггига қадар амал қилади.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар