{{ message }}

«Бунёдкор» тўқ кўк, «Бухоро» ҳаворанг либосда ўйнайди

Суперлига 4-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Жамоалар менежерлари ва учрашув расмийлари иштирок этган йиғилишни ўйин комиссари Алексей Фролов олиб борди.

Унда бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг қандай рангли либосларда ҳаракат қилиши ҳам аниқлаб олинди. Унга кўра, “Бунёдкор” тўқ кўк, “Бухоро” ҳаворанг либосларда ҳаракат қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 4-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Бухоро” учрашуви 30 март куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар