{{ message }}

«Милан» ва «Реал»га қарши ўйинлар олдидан «Ювентус»нинг икки футболчиси сафга қайтди

«Ювентус» клуби ўйинчилари Жоржо Кьеллини ва Хуан Куадрадо «Милан» ва «Реал»га қарши ўйинлар олдидан сафга қайтишди.

Кеча икки футболчи ҳам умумий гуруҳ машғулотларида тўлиқ қатнашганлар. Кьеллини мушакларидаги жароҳатдан фориғ бўлган бўлса, Куадрадо чов суягани шикастлаб олганди.

Ярим ҳимоячи Федерико Бернардески ва ҳимоячи Алекс Сандролар эса яккалик машғулотларни ўтаганлар.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар