{{ message }}

«ПСЖ» раҳбарияти жамоа бошқарувига италиялик мураббий олиб келмоқчи эмас

«ПСЖ» клуби бош мураббий излашда давом этмоқда.

RMC Sport нашрининг хабар қилишича, парижликлар клуби раҳбарияти Унаи Эмерининг ўрнини италиялик мутахассис билан тўлдириш истагида эмас. Шу тариқа, аввалроқ номи янграган Антонио Конте, Карло Анчелотти ва Массимилиано Аллегри каби номзодлар чиқиб кетмоқда.

Шунингдек, манбада таъкидланишича, «ПСЖ» шорт-листида бўш юрган мураббийлар номи ҳам йўқ. Бундан келиб чиқадики, Томас Тухель ва Луис Энрике номзодлари ҳам четга чиқмоқда.

Манба: www.sports.ru
Киритиш

Ўхшаш хабарлар