{{ message }}

Marca: Роналду «Лас-Пальмас»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг навбатдаги туридан ўрин олган «Лас-Пальмас»га қарши бўладиган сафар ўйинини ўтказиб юборади, дея хабар қилмоқда Marca нашри.

Мадридликлар клуби мураббийлар штаби ЕЧЛ ¼ финал босқичи доирасида «Ювентус»га қарши кечадиган баҳс олдидан португалиялик футболчига дам олиш имкониятини тақдим этган.

Яқиндагина терма жамоа йиғинидан «Реал» тасарруфига келиб қўшилган Роналду жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этган.

Манба: www.marca.com
Киритиш

Ўхшаш хабарлар